Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналининг маълумот беришича, 2019 йил февралда жаҳон молия бозорларида Ўзбекистоннинг бир миллиард доллар миқдоридаги беш ва 10 йиллик суверен халқаро облигациялари жойлаштирилган.

Фото: Google Images

Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги Президент қарори билан маблағлар мамлакат ва халқ фаровонлигини янада ошириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида тегишли фоизлар билан қайтариш шартларида қуйидагиларга йўналтирилади:

  • 889,2 миллион доллар аукцион орқали тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади;
  • 20 миллион доллар «Агробанк» АТБга қарз сифатида берилади;
  • 89,9 миллион доллар «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига ссуда сифатида берилади.