Археологлар Помпейда замонавий фаст фудга ўхшаш, тез тайёрланадиган таомлар савдоси билан шуғулланган емакхонани топди. У Қадимги Рим империяси даврига тегишли. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Regio V кўчалари кесишган жойида, археологик қазиш пайтида термополия деб номланган фастфуд тамаддихонаси топилди. Бинонинг деворларида растани безаб турган ранг-баранг фрескалар сақланиб қолган. Бино тахминан 2000 йил кул остида қолган.
Фрескаларда Нереиданинг денгиз отини эгарлаши ҳамда емакхона ҳаётидан бир лавҳа ҳам тасвирланган. Археологлар уни замонавий барнинг белгисига ўхшатди. Шуниси эътиборга жоизки, фрескалардаги тасвирларга ўхшаган амфоралар топилган.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай муассасаларда мижозлар иссиқ овқат билан таъминланган. Помпейда 80 га яқин шундай турдаги жойлар топилди.
Изоҳ (0)