Венесуэла Олий суди парламентдан Хуан Гуайдонинг депутатлик дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Суд мажлиси Венесуэла телеканалларида намойиш этилди.
Парламент спикери ва оппозиция етакчиси ҳисобланувчи Гуайдо январь ойида ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилган эди.
АҚШ, Канада ва Европанинг қатор мамлакатлари уни давлатнинг қонуний президенти сифатида тан олди.
Изоҳ (0)