Mercedes Gelandewagen автомашинаси ҳайдовчиси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг чақирувидан сўнг ўзини полицияга топширди, деб хабар берди Sputnik.
Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўзи ўзининг Telegram-каналида маълум қилган. Бундан аввал Рамзан Қодиров ЙТҲ воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини зудлик билан полицияга келишига чақирган.
«Муслим Жамбеков Чеченистон ҳуқуқ-тартибот органларига келди... Чеченистон ички ишлар органлари раҳбарияти маълумотига кўра, Жамбеков шок ҳолатида бўлган ва авария пайтида жароҳат олган», — деб ёзган Қодиров.
Каналда ёзилган маълумотларга кўра, Жамбеков Чеченистон раҳбарининг мурожаати ҳақида эшитгандан кейин зудлик билан полицияга таслим бўлишга қарор қабул қилди. Исталган жазога тайёр эканлиги, содир бўлган ишдан чин дилдан пушаймон бўлганлиги ва ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Автоҳалокат 24 март куни Москванинг Можайский шоссесида содир бўлган. Mercedes катта тезликда «Нива» билан тўқнашган. Бунинг оқибатида «Нива» салонида бўлган аёл ва унинг фарзанди ҳалок бўлган, оила бошлиғи шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)