АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан Венесуэладаги вазият ҳақида гаплашиб олишини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Трамп, шунингдек, Венесуэладаги вазиятни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан ҳам муҳокама қилиши мумкинлигини айтган.
«Мен кўпчилик билан гаплашиб оламан. Эҳтимол, президент Путин билан. Хитой президенти Си Цзиньпин билан ҳам гаплашишим мумкин», — деб таъкидлаган Трамп.
Изоҳ (0)