Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузиянинг собиқ президенти, Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили, агар мамлакатда ҳокимият ўзгармаса, Грузия дунё харитасидан йўқолиб кетиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Фото: «Sputnik»

«Бир-икки йилдан кейин Грузия дунё харитасидан бутунлай йўқолиб кетади», — деган у.

Саакашвилининг қўшимча қилишича, «барча маълумотлар» шундай бўлишини кўрсатмоқда. Шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ўсмаётганини, мигрантлар сони эса миллион кишига кўпайганини таъкидлаган.

«Биз биринчи рақамли ислоҳотчи мамлакат эдик. Ҳозир эса ҳеч қаерда йўқмиз, бу ҳақиқат», — деб сўзларини тугатган Саакашвили.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди