Қозоғистон президенти сайтида мамлакатнинг янги раҳбари таржимаи ҳоли жойлаштирилди.
Унда Қосим-Жомарт Тўқаевнинг ота-онаси, маълумоти, оиласи ва қизиқишлари ҳақида маълумотлар ёзилган.
Президентнинг отаси Камол Тўқаев иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, таниқли ёзувчи, қозоқ адабиётида детектив-саргузашт йўналиши асосчиси. Онаси Турар Шабарбаева Олмаота хорижий тиллар педагогика институтида ишлаган. Уларнинг иккиси ҳам вафот этган.
Қосим-Жомарт Тўқаев халқаро муносабатлар муаммолари бўйича 10 та китоб муаллифи, соғлом турмуш тарзи тарафдори ҳисобланади. Бадиий, сиёсий, мемуар адабиётларни ўқиш билан қизиқади.
Қосим-Жомарт Тўқаев турмушидан ажрашган. Унинг Тимур исмли ўғли бор.
Айрим маълумотларга кўра, Қозоғистон президентининг собиқ рафиқаси Надежда Тўқаева айни пайтда Москвада истиқомат қилади.
Изоҳ (0)