Рўйхатдан ўтказилган мобил қурилмаларни бирор кишига совға қилишда ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум бўлди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
«Телефондан аввалдан қандай фойдаланган бўлсак, шу тарзда ишлатиш мумкин. Ҳеч қандай чеклаш йўқ. Фақатгина ўғирланган ёки йўқотилан телефонларга чеклов бўлади. У ҳозир ҳам бор. Лекин марказлашган ҳолда бўлган», — дейди Темур Машанпин
Темур Машанпиннинг қўшимча қилишича, турли хил мобил операторларнинг сим-карталаридан фойдаланишга тизим томонидан тўсқинлик йўқ.
Изоҳ (0)