Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаса, шунингдек солиқ ва молиявий ҳисоботларни вақтида топширмаса, солиқ хизмати органлари банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўяди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган брифингдан келтирилган маълумотларга асосланиб «Дарё» мухбири маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ваколати Солиқ органларига берилиши тадбиркорни ортиқча вақт сарфлаш ва ортиқча чиқимлардан халос этмоқда. Илгари тадбиркор ҳуқуқбузарликни содир этса, даъво аризаси киритилган ва суд тартибида чоралар кўрилган. Бу тадбиркорнинг оворагарчилигига ва почта харажатларини қоплашга олиб келган» — дейди Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ бош инспектори Убайдулла Нуриддинов

Брифингда таъкидланишича, давлат органларига тадбиркорлардан ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш ёки ҳужжатларга муҳр босиш талаби бекор қилиган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди