АҚШнинг ракеталарга қарши огоҳлантирувчи тизимлари сунъий йўлдошлардан бирини уриб туширган Ҳиндистон ракетаси ишга туширилганини қайд этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Космик қўмондон ўринбосари генерал-лейтенант Дэвид Томпсоннинг сўзларига кўра, АҚШ синовдан сўнг осмонда юзага келган 270 га яқин объектларни кузатиб боради.
Ҳиндистон ракетаси сунъий йўлдошни уриб туширгани ҳақидаги хабар 27-мат куни маълум, бўлган.
«Ҳиндистон коинотни забт этган йирик давлатлар қаторига қўшилди. Дунёда учта давлат бундай имкониятга эга», — деган Ҳиндистон Бош вазири Наренда Моди.
Мавзуга доир: Ҳиндистон ракетаси сунъий йўлдошни уриб туширди
Изоҳ (0)