Испаниянинг Галисия мухториятида қурғоқчилик туфайли ўнлаб ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Автомобиль портлаши натижасида бир киши ҳалок бўлган. Ушбу ҳодиса ўрмондаги ёнғинлардан бирига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 28 март куни «Корреспондент.net» хабар беради.
Уч кун мобайнида ёнғин 1400 гектар ўрмонни нобуд қилди. Баъзи жойларда ёнғин деярли турар жой бинолари эшигигача ҳам етиб борди, лекин ўт ўчирувчилар ва маҳаллий аҳоли ёнғин олдини олишга муваффақ бўлди.
Бир киши ёнғин қурбони бўлди. Унинг жасади ёниб кетган машинада топилди. Унинг ўлими сабаблари ҳозирча номаълум. Бироқ ҳокимият органлари машина портлаши ва ўрмонда бошланган ёнғиннинг бир вақтда содир бўлишига шубҳаланмоқда. Ёнғиннинг қасддан уюштирганлиги эҳтимоли ҳам бор.
Бундан ташқари, бошқа бир қанча ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)