Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

27 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида вақтинча яшовчи М.Ю бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини Тазгара овули ҳудудидан ўтувчи «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» йўлининг 58-километрда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Д.П бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: 7News

Фото: 7News

Натижада ҳайдовчилар Д.П ва М.Ю ҳамда М.Ю. бошқарувидаги Nexia автомашинасида бўлган йўловчи Г.Клар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчи Г.К вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?