Конор Макгрегорнинг расмий вакили Карен Кесслернинг маълум қилишича, спортчининг фаолиятини якунлаши Ирландиядаги тергов ишлари билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Ариэл Ҳелвани ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.
Бу воқеа маълум вақт мобайнида айланмоқда, нима сабабдан бу ҳақда айнан ҳозир хабар қилинганини тушуниш қийин. Конорнинг фаолиятини якунлаш бўйича бугунги баёнотининг миш-мишлар билан боғлиқлиги ҳақидаги тахминлар мутлақо асоссиз.»Эслатиб ўтамиз, 26 март, сешанба куни Конор Макгрегор фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Шунингдек, ирландиялик жангчи зўрлашда гумон қилинаётгани ҳам маълум бўлди.Агарда Конор келажакда жанг қиладиган бўлса, албатта жангчилар уни қадрлайдиган, машаққатли меҳнати, мавқеи, эришган ютуқлари ва маҳоратини ҳурмат қиладиган жойда бўлиши керак», — деди Карен Кесслер.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)