Полковник Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Дониёр Кадиров 2018 йилнинг мартидан бери Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
ИИВнинг ушбу бошқармаси жорий йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган.
Изоҳ (0)