26 март, сешанба куни ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди.
Сўнгги ўртоқлик баҳсида Колумбияга мағлуб бўлган (0:1) Япония терма жамоаси Боливия термасига қарши майдонга тушди.
Учрашувдаги ягона гол 76-дақиқада Шоя Накажима томонидан киритилди ва кунчиқар юрт вакиллари Боливия устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0).
Сон Ҳён Мин етакчилигидаги Жанубий Корея термаси Колумбия билан баҳс бойлади.
Ўйиннинг 16-дақиқасида Сон Ҳён Мин рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 49-дақиқага келиб Луис Диаз ҳисобни тенглаштирди (1:1). 59-дақиқада эса Жаэ-Сунг Ли ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Натижада Жанубий кореяликлар Колумбияни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (2:1).
Шу куни Лионель Скалони бошқарувидаги Аргентина терма жамоаси сафарда Марокаш билан ўйнади.
Беллашувнинг 83-дақиқасида Анҳел Корреа марокашликлар дарвозасига гол урди ва жамоасига ғалаба келтирди. Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси Венесуэлага қарши кечган ўйинда (1:3) жароҳат олганлиги сабаб мазкур ўйинда майдонга тушмади.
23 март куни бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Панама билан дуранг ўйнаган (1:1) Бразилия терма жамоаси сафарда Чехия термаси билан кураш олиб борди.
Ўйинда мезбон жамоа аъзоси Дэвид Павелканинг 37-дақиқада киритган голига Жанубий Америка вакиллари Роберто Фирмино (49), Габриэль Жезуснинг (83, 90-дақиқалар) голлари билан жавоб қайтарди (3:1).
Шу тариқа Бразилия Чехия устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ўроқлик учрашувлари
26 март, сешанба
Япония—Боливия 1:0
Гол: 76 НакажимаЖанубий Корея—Колумбия 2:1
Голлар: 1:0 — 16 Сон Ҳён Мин, 1:1 — 49 Диаз, 2:1 — 59 Жаэ-Сунг ЛиБАА—Сурия 0:0
Нигерия—Миср 1:0
Гол: 1:0 — 1 ОнуачуКот дъИвуар—Либерия 1:0
Гол: 1:0 — 90 КожиаМарокаш—Аргентина 0:1
Гол: 0:1 — 83 КорреаЧехия—Бразилия 1:3
Голлар: 1:0 — 37 Павелка, 1:1 — 49 Фирмино, 1:2 — 83 Жезус, 1:3 — 90 ЖезусГибралтар—Эстония 0:1
Гол: 0:1 — 53 ВасилевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)