АҚШ Эроннинг жисмоний шахслари ва ташкилотларига нисбатан янги санкциялар жорий этди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги маълумотига таяниб «Газета.ru» хабар қилади.

Фото: Depositphotos

Таъкидланишича, тўққиз нафар жисмоний шахс, шунингдек, 16 та ташкилот санкциялар рўйхатига тушган.

Вазирлик маълумотларига кўра, санкциялар рўйхатига, Американинг фикрича, террористик фаолиятга алоқадор ва Эроннинг ядровий дастурига жалб қилинган одамлар ва ташкилотлар киритилган.

Аввалроқ, АҚШ Венесуэлага қарши янги санкциялар жорий этгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳамда, ундан олдин АҚШ Хитойга қарши санкцияларни қўллаган.