• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танасидан 16 та игна ва сим бўлаклари топилган чақалоқ хонадони оғир аҳволда яшамоқда

    «Халқ сўзи Online» танасидан 16 та игна ва сим бўлаклари топилган чақалоқ хонадонидан фоторепортаж тайёрлади. Қуйида репортаж тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    2018 йилнинг энг шов-шувли бу ғайриоддий воқеаси қандай қилиб хаёлдан кўтарилиш мумкин?! 9 ойлик чақалоқлигидан мамлакатимизга таниқли бўлиб улгурган Азизбек Абдумажидов шу йилнинг 11 февраль куни икки ёшга тўлди. Дадаси Алижон Худойбердиев ва онаси Шоҳсанам Болтабоева ўтган 2018 йилда бўлиб ўтган воқеалар туфайли руҳий зўриқиш онларини бошдан кечирди. Бу йил бошида эса тилаб-тилаб олган фарзанди Азизбекнинг таваллуд кунини «Меҳнатобод» МФЙга қарашли Янги йўл кўчасидаги янги кўчиб ўтган, ҳали қурилиши охирига етказилмаган хўжаликда нишонлашди.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    «Шифокорларга раҳмат. Биринчи операцияси мутлақо бепул, беминнат, муваффақиятли амалга оширилди. Ўғлимнинг аҳволи ҳозир жуда яхши. Лекин Азизбекни ҳар олти ойда пойтахтда кўрикдан ўтказамиз. Ўтган йили 12 сентябрь куни Тошкентга олиб борганимизда шифокорлар ўғлимда ҳаётига хавф соладиган нохуш ўзгаришлар йўқлигини айтишди. Барибир жуда хавотирдаман. Танасида яна 3 дона сим ва игна олиб ташлангани йўқ. Кўкрак қовурғаси ҳамда бўйин қисмида, юрак орқа томони — умуртқа олдига жойлашиб қолган игналарни чиқариб ташлаш учун яна операция зарур. Шифокорларнинг таъкидлашича, бундай амалиёт учун боламиз ҳали етарли жисмоний қувватга эга эмас. Жигарбандим янада кучга тўлиб олиши керак экан. Бу ёғини сўрасангиз, операциядан олдинги майда борди-келди ва бошқа харажатларга ҳам кучимиз етмайди, афсуски. Олти ой муддат «лип» этиб ўтиб кетди. Шу ойда яна Азизбекни шифокор кўригига олиб бориш зарур», — дейди онаси Шоҳсанам Болтабоева.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Алижон Худойбердиев, Азизбекнинг отаси: Биласиз, янги уйга кўчиб ўтиш ва рўзғорни бут қилиб олиш учун қишлоқ шароитида кўп меҳнат талаб этилади. Буни яширадиган жойи йўқ. Аёлим Шоҳсанам бола тарбияси ва уй ишлари билан машғул. Ўзим ўғлимнинг бошидан кечирган нохуш ҳолатлари туфайли мигрант бўлиб ишлашдан воз кечдим. Ҳозир муқим иш топгунча кунлик ёлланма иш билан машғулман. Тўғри, янги кўчиб ўтган уйимизда 10 сотих томорқамиз бор. Ундан унумли фойдалансак бўлади. Ялқов эмасман-у, агар томорқа билан машғул бўлиб қолсам, кундалик тирикчиликдан қолиб кетамиз. Кейин бизни ким боқади? Амал-тақал қилиб кунлик рўзғорга керак бўладиган маблағни зўрға топиб келяпман. Ҳозир турмуш ўртоғим билан бор диққатимизни ўғлимнинг бутунлай соғайиб кетишига зарур сармоя йиғиш билан бандмиз. Телевизорда кўрсатишяпти, томорқадан унумли фойдаланиш учун шароити бўлмаган шахсларга давлат, банк ва яна айрим ташкилотлар ҳар томонлама ёрдам беришаркан. Тўғриси, шундан умидимиз бор. Туман ҳокимлиги ёки мутасадди ташкилотлар бизнинг оёққа туриб олишимиз ва томорқамиздан унумли фойдаланишимизга биринчи кўмакни кўрсатишса, у ёғига эру хотин эплаб кетардик. Фақат бошланишига қўлимиз калталик қиляпти-да...

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Шоҳсанамнинг айтишича, бир муддат аввал Тошлоқ тумани Халқ қабулхонаси ва туман ҳокимлигига ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бироқ бу мурожаатга бирор-бир жўяли жавоб берилмаган. Тўғри, маҳалла аҳли ёки қариндош-уруғлар томошабин бўлиб туришгани йўқ. Лекин «ҳа» деган туяга мадад, дейдилар.

    Маҳалладошларнинг айтишича, янги маҳалла Катта Фарғона каналининг ёқасида жойлашгани учун деҳқончилик қиладиган ерлар зах. Ҳатто, ковланса, бир ярим метрдан сув чиқиб кетаркан. Мевали дарахтлар эса айни мевага кирган паллада зах туфайли қуриб қолаверади. Шунинг учун қўни-қўшнилар чорва боқишни маъқул кўришади. Назаримизда, мурғак Азизбекнинг ота-оналари Алижон Худойбердиев ва Шоҳсанам Болтабоевага ҳам чорва олишда, янада аниқроғи, уларнинг бошига тушган ташвишлардан холи бўлиб оёққа туриб олгунларигача кенг жамоатчилик вакиллари, савобталаб инсонлар ва мутасаддиларнинг ёрдами зарур.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    «Эслатиб ўтамиз, айни пайтда боланинг ҳаётига хавф етказмайдиган даражада танада жойлашган учта игна ҳалигача организмда қолмоқда. Ўтган йили бу ҳолат юзасидан жиноят аломатлари топилмаганлиги боис тергов ҳаракатлари тўхтатилган эди. Аммо ҳануз кўпчиликни бир савол ўйлантиради: игналар боланинг танасида қандай пайдо бўлди? Ушбу жумбоқ ҳамон очиқ қолаётир. Бу борада турли тахминлар бўлса-да, ҳалигача аниқ тўхтамга келинмаган», — дейилади хабарда.

    25.03.2019, 13:36   Изоҳ (0)   132386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида Президент Администрацияси томонидан ўтказилган сайёр қабулда 600 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди

    25.03.2019, 11:48

    Шавкат Мирзиёев Греция президентига табрик йўллади

    25.03.2019, 11:22

    Ўзбекистон таълим ходимлари касаба уюшмаси андижонлик педагогларга ойлигини олишга ёрдам берди

    25.03.2019, 10:25

    Андижонлик 10 болали тадбиркор: Банк бизнес режамни кўрсатсин, улар билан баҳслашмайман

    25.03.2019, 07:50

    Самарқандлик аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб, воқеа жойидан яширинди

    24.03.2019, 22:55

    Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига келди

    24.03.2019, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.