Нукус темир йўл вокзали яқинида юк поездининг бир вагонида ёнғин юзага келди, дея хабар беради «КРуз».
2019 йилнинг 19 март куни соат 21:30 да Нукус шаҳар Темир йўл бекати атрофида Тахиатош тумани Тахиатош гидроузел станциясидан келган, таркибида 20 та вагон бўлган юк ташувчи поезднинг 4-вагонида ёнғин келиб чиққан.
Ўт бутунлай ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин сабаблари у етказган зарар миқдори аниқланмаган.
Изоҳ (0)