Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти — ОПЕК қошидаги Халқаро ривожланиш фонди (ОFID) томонидан Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга бўйича лойиҳа тасдиқланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
2020—2025 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳанинг умумий қиймати 54 миллион АҚШ долларига тенг.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Наманган вилоятининг 200 мингдан ортиқ асосан қишлоқ жойларида яшовчи аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Маълумот учун, мазкур кредит беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга берилади.
Изоҳ (0)