25 март, душанба куни футбол бўйича «China Cup—2019» мусобақасининг 3-ўрни учун кечган баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси мезбон Хитойни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур ўйинда ҳимоячи Анзур Исмоилов миллий терма жамоа сафида ўзининг 100-учрашувини ўтказди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар берди.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасида 100 та ва ундан ортиқ ўйин ўтказган футболчилар сони тўрт нафарга етди. Булар — Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров ҳамда Анзур Исмоилов.
Анзур 2007 йил 2 июль куни терма жамоадаги дебют учрашувини Ироқ терма жамоасига қарши ўтказганди. Ўшанда Ўзбекистон 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Маълумот учун, Анзур 2007 йил 3 та, 2008 йил 9 та, 2009 йил 8 та, 2010 йил 7 та, 2011 йил 8 та, 2012 йил 8 та, 2013 йил 12 та, 2014 йил 7 та, 2015 йил 13 та, 2016 йил 8 та, 2017 йил 5 та, 2018 йил 7 та ва бу йил ҳисобидан ҳозирча 5 та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, бунда расмий ўйинлар билан биргаликда ФИФА кунларида ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ҳам ҳисобга олинган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)