«Наполи» жамоа марказий ҳимоячиси Калиду Кулибалининг трансфер нархини маълум қилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис 27 ёшли сенегаллик учун, тахминан, 150 миллион евро ишлаб олишни кўзлаган.
«Челси», «Реал» ва «Барселона» Кулибалини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, унга «Манчестер Юнайтед» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ «Наполи» «Юнайтед»нинг Кулибали учун 105 миллион евролик таклифини рад қилганди.
Маълумот учун, 2014 йилда Италия клуби ҳимоячини Бельгиянинг «Генк» клубидан 7,75 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)