Жимми Картер 21 март куни 94 ёш ва 172 кунни қарши олди, шу тарзда у президент лавозимини эгаллаган энг кўп яшаган америкалик бўлди, дея хабар беради «MK.ru».
Аввалроқ рекорд катта Жорж Бушга тегишли эди, у 94 ёш ва 171 кунни қарши олганида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Картер 1977—1981 йилларда президент бўлган. Ўз лавозимига у 52 ёшда киришган.
Шунингдек, президентлар Жон Адамс, Герберт Гувер, Рональд Рейган ва Жеральд Форд 90 ёшни қарши олган узоқ яшаган президентлар сифатида қайд этилган.
Изоҳ (0)