Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳди Дажла дарёсида қулаган паром ҳалокати қурбонлари учун миллий мотам эълон қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Бош вазир ҳодиса юз берган Мосул шаҳрига етиб келган.
Ҳалокат 21 март куни содир бўлган.
Дастлабки тахминларга кўра, паром қулашига унга ортилган юкнинг уч карра кўплиги сабаб бўлган.
Паром бортига 170 дан 250 нафаргача йўловчи ортилган бўлиши мумкин, ваҳоланки, у 75 нафар йўловчига мўлжалланган бўлган.
Ҳалокат оқибатида 93 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)