Туркиянинг Yildirim Enerji Holding компанияси Сурхондарёда иссиқлик электр станцияси қуради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов ва турк компанияси ижрочи директори Мустафа Курназ ўртасида имзоланган келишувда кўзда тутилган.
ИЭС 900 мегаватт қувватга эга бўлиши ва табиий газда ишлаши режалаштирилган.
Маълумот учун, Yildirim Enerji Holding Туркия ва хориж давлатлари, жумладан, АҚШ, Испания, Россиядаги 50 дан ортиқ компания билан қўшма инвестиция лойиҳаларига эга.
Изоҳ (0)