Corriere dello Sport нашри Европанинг етакчи чемпионатларида тўп сурадиган футболчилар самарадорлигини ўрганиб чиқди.
Голлар/дақиқалар нисбати бўйича энг яхши кўрсаткич Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пако Алькасерга тегишли. У ҳар 62 дақиқада гол урмоқда. Испаниялик ҳисобида жорий мавсумда урилган 14 та гол мавжуд.
Мазкур кўрсаткичда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе (26 та гол) 2-ўринда бормоқда. У ҳар 72 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (29 та гол) эса 74 дақиқа билан учинчи поғонани банд қилган.
Бундан ташқари топ-10 таликдан Эдинсон Кавани (ПСЖ, 17 та гол/ҳар 76 дақиқа), Неймар (ПСЖ, 13/87), Аркадиуш Милик («Наполи», 15/106), Лука Йович («Айнтрахт», 15/107), Серхио Агуэро («Манчестер Сити», 18/107), Фабио Квалярелла («Сампдория», 21/117) ва Кшиштоф Пёнтек («Милан», 19/114) ҳам ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)