Янги Зеландиядаги масжидларга ҳужум қилганликда гумонланиб қўлга олинган австралиялик Брентон Таррант адвокат хизматидан воз кечган, дея хабар беради The New Zealand Herald нашри.

Фото: Reuters

Адвокат 16 март куни биринчи суд ишида Таррант манфаатларини ҳимоя қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, судланувчи афсус ва тавба қилмаган.

«Менимча, унинг руҳий муаммолари ёки ақлий ноқислиги йўқ, шунчаки унинг ўз қарашлари бор», — дейди ҳимоячи.

Таррантнинг адвокатдан воз кечиши унинг судда ушбу қарашларини тарғиб қилиш истаги борлигини кўрсатади, дея ташвишланган адвокат.

«Бу бирор-бир фикр билдирадиган жой эмас. Бу айбдорлик даражасини аниқлайдиган жой. Бундай ҳолатда, суд у билан ҳисоблашмайди», — дейди адвокат.

Аввалроқ, Таррант ушбу ҳужумни уюштиришга унга Европадаги терактлар, биринчи навбатда Швециянинг Стокгольм шаҳрида 2017 йилнинг апрелида юк машинасида пиёда йўловчиларга ҳужум қилиб, беш кишини ўлдирган террористик ҳужумлар илҳомлантирганини айтган.

Мазкур ҳужум Европада ўлган юз минглаб одамларнинг ишғол этилишига қасос эканлигини қўшимча қилган.

15 март куни жиноятчи Крайстчерч шаҳридаги масжидга ҳужум қилган ва жамоани отиб ташлаган. 50 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳатланган.

Бир неча киши ҳибсга олинган, аммо айблов фақат воқеаларни интернет орқали эфирга узатган ва юз берган фожиадан бир кун олдин 37 саҳифали «Буюк ўзгариш» номли манифисет эълон қилган Таррантга қўйилган.