Эфиопия терговчилари Эфиопияда ҳалокатга учраган Boeing-737 MAX 8 триммери Lion Air авиакомпаниясининг Индонезияда қулаган самолёти билан бир хил ҳолатда бўлганини аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бунга самолёт стабилизаторининг топилган қисмлари гувоҳлик бермоқда. The New York Times газетаси Эфиопиядаги ҳалокатга учраган Boeing аномал тарзда тезлашгани ҳақида маълумотга эга бўлган.
10 март куни эрталаб Boeing-737 Max 8 самолёти Эфиопиянинг Дебре-Зейт шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. 157 киши фожиа қурбонига айланган. Кейинчалик, ишлаб чиқарувчи ўзи Boeing-737 MAX’ни ишлатишни вақтинча тўхтатишни тавсия қилган.
Изоҳ (0)