Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев бугун, 15 март куни вафот этган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов ҳақида пост қолдирди.
Бугун Ўзбекистон спорт олами энг катта йўқотишлардан бирига дуч келди. Футбол федерацияни Ўзбекистон тарихида энг узоқ вақт, 12 йил давомида бошқариб келган, 2013 йилдан 2017 йилга қадар Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилган Мираброр Усмонов 72 ёшида оламдан ўтди.Усмонов даврида Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоалари 5 маротаба жаҳон чемпионати иштирок этди, бизнинг мамлакатимиз Осиё чемпионати мусобақасига 5 марта мезбонлик қилди, юртимиз спортчилари 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этиб, мамлакат тарихидаги рекорд даражадаги медалларни қўлга киритди (4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза).
Усмонов туфайли футбол умуман олганда спорт соҳаси молиявий тарафдан давлатдан энг кўп ёрдам олди. Бу эса ўз навбатида, соҳанинг умумий ривожланишига таъсир кўрсатди. Нажитада 10 га яқин стадионлар қурилди ва қайта реконструкция қилинди. Шу билан бирга Усмоновнинг обрўси Ўзбекистон футбол федерациясини маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан ҳимоя қилди. Ўша вақтларда ҳеч қайси ҳоким футбол федерациясига ўз ҳукмини ўтказа олмасди.
Усмонов қўл остида бизнинг спорт ташкилотларимиз жаҳонда мисли кўрилмаган обрўга эга бўлди. У спорт бўйича бир нечта халқаро ташкилотларда кўплаб ўринларга эга бўлганидан, ҳаттоки мамлакатда бу жойлар учун шунчаки тажрибали кўникмага эга мутахассислар ҳам етишмай қолди, холос.
Мираброр Зуфарович спортни бошқариш тизимини шунчалик юксак даражага кўтаришга эришдики, энди уни бир хил ҳолатда ушлаб туриш деярли имконсиз ишга айланди.
2006 йилнинг январь ойидан 2011 йилнинг февралига қадар Усмонов раҳбарлигида ишлаганимдан хурсандман. Ўшанда мен ОФКда ишлаётиб, у билан турли мавзуларда тез-тез алоқа қилардим. Мираброр Зуфарович ташкилотнинг офисига келиб ишлаган футбол федерациясининг биринчи президенти бўлди, у ҳар бир саволга аниқлик киритар, у қатъиятли ҳамда қаттиққўл раҳбар эди, аммо керакли вазиятда қўл остидагиларнинг ҳақ эканлигини сезса, қарорини ўзгартирар эди.
Қизиғи шундаки, Усмонов ЎФФга президент бўлган вақтидан бошлаб фаолиятининг дастлабки 12 ойида битта ҳам ходимини ишдан бўшатмади. У ҳар бир одам билан шахсан ўзи учрашишни ва унинг қобилиятларини билишни афзал кўрарди.
Охиратингиз обод бўлсин, Мираброр Зуфарович.
Алишер Никимбаев, футбол мутахассиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)