12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Татаристон Республикасига хизмат сафари чоғида Булғор Ислом академияси фаолияти билан яқиндан танишди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Ташриф чоғида Булғор Ислом академиясида ташкил этилган шарт-шароитлар, таълим бериш шакллари, кутубхона, намозхона фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси билан Булғор Ислом академияси вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш борасида давра суҳбати ўтказилди.
Маълумки, 1080 йилда булғор олими Ёқуб ибн Нўъмон томонидан билимлар уйи, замонавий тил билан айтилганда университет очилган. У ўша пайтда талаб кучли бўлган ҳанафий фикҳи ва ҳуқуқининг марказига айланган. Ушбу маърифат марказини Булғор Ислом академияси шаклида қайта ташкил этилиши — нафақат Россияда, балки ундан ташқарида ҳам катта аҳамият касб этмоқда.
Академияда ўзбекистонлик талабалар ҳам таҳсил олмоқда.
Изоҳ (0)