12 март куни соат 02:07 да Жомбой туман қўриқлаш бўлими ТҚПга туманнинг Галакапа кўчасида жойлашган «Жасур-Санжар савдо» МЧЖга қарашли кийим дўконига бузиб кириш ҳолати рўй берганлиги ҳақида сигнал келиб тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилди.
Жомбой туман ИИБ ТҚПнинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзолари воқеа жойига етиб бориб объектни кўздан кечирганда объектнинг кўча томондаги ойнаси ғишт ёрдамида синдирилганлиги аниқланган. Дўкон ичида бўлган 18 ёшли Т.М. қўлга олинган.
Кийим-кечак дўконига ўғриликка кирган Т.М. Жомбой туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси эканлиги аниқланган ва туман ИИБга олиб келиб топширилган.
Ҳолат бўйича Жомбой туман ИИБ томонидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)