11 март куни Uzbekistan Airways парки иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқори бўлган биринчи Airbus A320neo самолёти билан тўлдирилди.
Uzbekistan Airways матбуот хизмати ушбу самолёт келтирилишидан фоторепортаж тақдим этди.
Ушбу лайнер икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнесда - 12 та, эконом классда - 138 та) ташишга мўлжалланган. Янги самолёт ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи CFM International компаниясининг LEAP-1А двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларига нисбатан 20 фоизга тежамкордир.
Изоҳ (0)