11 март куни Яшнобод туманидаги газ қувурларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шу сабабли туманнинг Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Оҳангарон йўллари, Кўтарув маҳаллаллари ҳамда Тузел 1,2,3,4, DSC-1 Асалобод-1,2, Авиасозлар шаҳарчаси-1, 1а, 2, 3,4 массивларида иссиқлик тармоқлари фаолияти соат 09.00 дан 18.00 га қадар тўхтатилади.
Юзага келган ноқулайликлар учун шаҳар маъмурияти узр сўраган.
Изоҳ (0)