10 март, якшанба тонгида профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Исроил Мадримов (1 та ғалаба, 1 нокаут) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг иккинчи жангини ўтказгани ва рақиби венесуэлалик Фрэнк Рохас(24 та ғалаба, 2 та мағлубият)ни 2-раунддаёқ нокаутга учратгани ҳақида хабар берилганди.
Қуйида ушбу нокаут акс этган ҳолатни томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 10 раундга мўлжалланган жанг атиги 2-раундга чўзилди, холос. Қайд этиш жоиз, Рохас нокаутдан кейин маълум вақт ўзига кела олмаслиги натижасида уни тез тиббий ёрдам ходимлари махсус замбилга солган ҳолда олиб чиқиб кетди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)