10 март, якшанба тонгида профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Исроил Мадримов (1 та ғалаба, 1 нокаут) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг иккинчи жангини ўтказди.
Мадримовга бу жангда венесуэлалик Фрэнк Рохас(24 та ғалаба, 2 та мағлубият) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг атиги 2-раундга чўзилди, холос. Исроилнинг кетма-кет берган зарбалари натижасида Рохас нокаутга учради ва жанг муддатидан аввал ҳал бўлди.
Қайд этиш жоиз, Рохас нокаутдан кейин маълум вақт ўзига кела олмаслиги натижасида уни тез тиббий ёрдам ходимлари махсус замбилга солган ҳолда олиб чиқиб кетди.
Шу тариқа Исроил Мадримов профессионал боксдаги 2-жангида 2-нокаути орқали ғалаба қозониб, 1-жангида қўлга киритган WBA Intercontinental камарини муносиб ҳимоя қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)