Пахтачи туман ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими катта инспектори Ибодат Жўрақулова подполковник унвонига сазовор бўлди. Бу янгилик Самарқанд вилоят ички ишлар тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизлар, фахрий аёллар учун байрам тадбирида эълон қилинди, дея хабар беради Zarnews.
Вилоят ишки ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Азиз Тошпўлатов йиғилганларни байрам билан қутлар экан, тизимда эркаклар билан бир сафда хизмат қилаётган хотин-қизларнинг меҳнатини эътироф этди.
Тадбир давомида соҳада фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)