Англия премьер лигасида февраль ойининг энг яхши ўйинчиси номига «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро лойиқ кўрилди. Бу ҳақда «манкунианлар»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Ўтган ойда 30 ёшли футболчи 4 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 7 марта ишғол қилди.
Аргентиналик «Арсенал» (3:1) ва «Челси»га қарши ўйинда ҳет-трикка эришди.
Аввалроқ «Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг февраль ойида энг яхши мураббий деб топилгани ҳақида хабар берилганди.
Агуэро бу номга эришишда қуйидаги номзод футболчиларни ортда қолдирди:
- Эшли Барнс («Бёрнли») – 4 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та мағлубият, 3 та гол, 1 та ассист
- Шон Лонгстафф («Ньюкасл») – 4 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та мағлубият, 1 та гол
- Поль Погба («Манчестер Юнайтед») – 4 та ўйин, 3 та ғалаба, 1 та дуранг, 2 та гол, 2 та ассист
- Люк Шоу («Манчестер Юнайтед») – 4 та ўйин, 3 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та ассист, 3 та қуруқ баҳс
- Виржил ван Дейк («Ливерпуль») – 4 та ўйин, 2 та ғалаба, 2 та дуранг, 2 та гол, 3 та қуруқ баҳс
- Уилфрид Заҳа («Кристал Пэлас») – 3 та ўйин, 1 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та мағлубият, 3 та гол
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)