Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

8 март, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида янги мавсум старт олди.

Фото: Telegram/Суперлига

Фото: Telegram/Суперлига

1-турнинг илк ўйинида Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси ўз майдонида «Андижон» клубини меҳмон қилди.

Учрашувда ҳисобни 30-дақиқада меҳмонлар аъзоси Ойбек Қиличев очди. У жарима зарбасини қойилмақом тарзда голга айлантирди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида эса Шерали Жўраев гол уриб, «Қизилқум»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа Суперлига янги мавсуми дуранг билан бошланди.

Ўзбекистон Суперлигаси

1-тур баҳслари

9 март, жума

«Қизилқум»—«Андижон» 1:1

Голлар: 0:1 — 30 Ойбек Қиличев, 1:1 — 72 Шерали Жўраев.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар