Профессионал бокснинг ўта оғир вазн (+90,7 кг) тоифаси вакили ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (4 та ғалаба, 4 та нокаут) 15 март куни АҚШда ўзининг бешинчи жангини колумбиялик Сантандер Силгадога (28 та ғалаба, 6 та мағлубият) қарши ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Жанг Калифорния штатининг Тюстин шаҳридаги Маркони автомобиллар музейи саройида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги марта 2018 йилнинг 8 декабрь куни Маркус Валентинга қарши рингга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)