6 март, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг навбатдаги 2 та жавоб учрашуви ўтказилади.
Мазкур босқичнинг марказий ўйинларидан бири Париж шаҳрида жойлашган «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади. Унда Томас Тухел бошқарувидаги ПСЖ клуби Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» мазкур босқичнинг ўз майдонида кечган баҳсида парижликларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Шу куни Италиянинг «Рома» клуби эса сафарда Португалиянинг «Порту» жамоаси билан мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.
Маълумот учун, римликлар ўз уйида кечган беллашувда рақибларини кичик ҳисобда ютганди (2:1).
ЕЧЛ
1/8 финал баҳслари
6 март, чоршанба
ПСЖ—«Манчестер Юнайтед» 01:00 (2:0)
«Порту»—«Рома» 01:00 (1:2)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)