• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда шаҳарда яшайдиган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам қишлоқ ҳудудидан арзон уй-жой олиши таклиф қилинмоқда

    Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар юзасидан айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ҳукумат порталига жойлаштирилди. Шу кунларда қарор лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда ва фуқароларнинг таклифлари ўрганилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур қарор лойиҳаси билан амалга киритиш таклиф қилинаётган янгиликлар юзасидан маълумот олиш мақсадида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» қишлоқ қурилишини кредитлаш департаменти бошлиғи Зулайҳо Жўраева ва Юридик департамент бошлиғи Эркин Отабоевга мурожаат қилдик.

    —Намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларга доир қабул қилинган ҳукуматнинг айрим қарорларига қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда?

    Эркин Отабоев: Ҳукумат қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 2018 йил давомида Президентнинг ушбу соҳадаги қарорлари ижроси юзасидан қабул қилинаётган бўлиб, улар асосан 4 та йўналишни ўз ичига олади.

    Муҳим жиҳатлардан бири — «арзон уй-жой» тушунчасининг ўзгариши. Агарда эътибор қилсангиз, 2017- йилдан бошлаб дастур доирасида қурилаётган қишлоқ жойдаги 2 хил тоифадаги уй-жойлар, яъни икки ва уч қаватли кўп қаватли уйлардаги квартиралар ва 0,02 га ўлчамли ер участкаларида бир қаватли уйлар арзон уй-жойлар тоифасига киритилган эди.

    Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, дастур доирасида қурилаётган бошқа уй-жойлар, жумладан, 4 ва 6 сотихли ер участкаларида қуриладиган уй-жойлар ҳам эндиликда (расман 2018 йилдан бошлаб) арзон уй-жойлар ҳисобланади . Бунинг сабаби, бу уй-жойларнинг қурилишини амалга оширишнинг бутун босқичлари ва қоидалари, жумладан, улардаги иштирокчиларга қўлланадиган солиқ ва божхона имтиёзлари, ажратиладиган кредитларнинг муддатлари ва фоизставкалари бир хил ҳисобланади.

    Шунга мувофиқ, қарор лойиҳасида «арзон уй-жой»тушунчасига доир ўзгаришлар таклиф қилинмоқда.

    Зулайҳо Жўраева: Қарор лойиҳасидаги янгиликлардан яна бири бошланғич бадал суммаларининг ўзгаришидир. Дастур доирасида қурилаётган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун бошланғич бадални уй-жой смета қийматининг камида 15 фоизидан камида 10 фоизигача камайтириш назарда тутилмоқда.

    Якка тартибдаги қурувчига доир берилган тушунчаларнинг ўзгариши ҳам фуқароларимизни қизиқтирадиган муҳим янгилик дейиш мумкин. Амалда бўлиб турган таҳрирга кўра якка тартибдаги уй-жой қурувчи сифатида қишлоқ жойда яшайдиган фуқароларгина қишлоқ жойларда қурилаётган уй-жойларни олишга буюртма бериши мумкин.

    Эндиликда асосан шаҳар ҳудудларида уй-жой қурилишини амалга оширишга қаратилган «Обод маҳалла» дастури ва «Обод қишлоқ» дастури бирлаштирилган ҳолда, бир-бирига боғланган ҳолда амалга оширилишидан, шу жумладан, арзон уй-жойлар ҳам қишлоқ, ҳам шаҳар жойларда қурилишидан келиб чиқиб, «қишлоқ жойда яшайдиган» деган жумлани чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда.

    Шу ўринда шаҳарларда яшовчи фуқаролар қишлоқ ҳудудларида қурилаётган уй-жойларга чекловларсиз буюртма бериши мумкинми, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий. Маълумки, «Обод қишлоқ» дастури доирасида кўплаб шаҳарлар атрофида ҳам намунавий уй-жойлар қурилди ва қурилмоқда. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар қабул қилинса, шаҳарларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳам қишлоқ жойлардаги арзон уй-жойларга талабгор бўлиши мумкин.

    Уй-жойларга талабгор фуқароларни аниқлаш ва уларга тавсиянома бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сонли қарори билан алоҳида Низом тасдиқланган бўлиб, бу Низомда талабгорларни аниқлаш қоидалари ва мезонлари белгилаб берилган.Ушбу Низомда ваколатли қилиб тайинланган комиссия ҳар бир ҳудудда қурилаётган уй-жойларнинг миқдори ва мавжуд талабгорларнинг сонидан ва уларни танлаб олиш қоидаларидан келиб чиқиб бу масалани ҳал қилишга ваколатли ҳисобланади.

    Эркин Отабоев: Қарор лойиҳасида яна бир эътиборга молик жиҳат бор. Дастур доирасида қурилаётган уй-жойларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий ва муқим яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам ажратилишига шароит яратиш мақсадида амалдаги тартибда қўлланилаётган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари »сўзларини «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар » сўзларига алмаштириш таклиф қилинмоқда. Бу таклифлар кейинги йиллар амалиёти ва ҳудудлардан келиб тушаётган мурожаатлар асосида киритилди.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида шу каби янгиликларни амалга киритиш таклиф қилинмоқда. Ҳукумат порталида эълон қилинган бу ҳужжат лойиҳаси бўйича таклифлар Иқтисодиёт вазирлиги томонидан умумлаштирилаётган бўлиб, тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилиниб, таклифлар маъқулланганидан сўнггина бу таклифлар қабул қилинган ҳисобланади.

    06.03.2019, 09:40   Изоҳ (0)   19177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Эркаклар қўмитасини тузиш таклиф қилинди

    06.03.2019, 09:18

    «Тергов адолатли бўлмади». Жамшид Кенжаевнинг беваси суддан адолатли ҳукм чиқаришни сўради

    06.03.2019, 09:00

    Сурхондарёда Миллий гвардия, ички ишлар ва чегара қўшинларига ишга жойлашни ваъда қилган «ДХХ ходимлари» ушланди

    06.03.2019, 08:35

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳукуматни шакллантириш тартибига доир қонунни имзолади

    06.03.2019, 08:10

    Бош прокуратура: Гулнора Каримова энди жазони умумий тартибли колонияда ўтайди

    06.03.2019, 07:50

    Наманганга Қирғизистон элчиси бошчилигидаги делегация келди

    05.03.2019, 23:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.