6 март куни кучли туман туфайли Тошкент халқаро аэропорти вақтинча ёпилди. Рейслар захира ҳаво аэропортларга қўндирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Uzbekistan Airways’нинг Париждан (HY252) ва Лондондан (HY202) парвозни амалга оширган самолётлари Самарқанд аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
Turkish Airlines’нинг Стамбулдан парвозни амалга оширган ТK368 самолёти эса Навоий аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)