• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гепатит А га қарши эмлаш мажбурийми? Вакцина нархларини ким белгилайди?

    Гепатит А вирусига қарши вакцина мажбурийми? Бу саволга фарзандини мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга бераётган аксарият ота-онада пайдо бўлиши табиий ҳол. Сабаби — ҳар икки таълим маскани аввало бир қатор ҳужжатлар билан бирга албатта гепатит А вирусига қарши эмланганликни тасдиқловчи ҳужжатни хам талаб қилади. Шу ва бошқа саволларга «Дарё» колумнисти Абдулазиз Акрамов жавоб қидириб кўрди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўринли савол туғилади: гепатит А га қарши эмлатиш мажбурийми? Шу савол билан қизиқиб Республика санитар-гигиена маркази билан боғландим. Уларнинг изоҳ беришича, бунга мажбурловчи қарорнинг ўзи йўқ. Аммо мактабгача таълим ва мактабдаги касаллик тарқалишига тегишли раҳбарлар маъсул бўлгани туфайли қабул жараёнида ҳар эҳтимолга қарши албатта эмланган болани олишни одат қилган. Содда қилиб айтганда, ота-она фарзандини гепатит А вирусига қарши эмлатишга қонунан мажбур эмас, аммо муассасалар буни эҳтиёт чораси сифатида талаб қилади.

    Кўпчилик ота-оналарни қийновчи саволлардан бири — гепатит А га қарши вакцинанинг нархи. Дастлаб бу нарса жорий қилинганида, 90 минг сўм нарх белгиланган эди, гозир эса унинг нархи 170 минг сўмга етган.

    Гепатит А халқ орасида сариқ касал деган ном остида маълум. Вирус жигар тўқимасини зарарлайди. Одатда бизда болалар 13 хил касаллик, жумладан, бўғма, қоқшол, полиомиелит, менингит, кўкйўтал, қизамиқ, қизилча, гепатит B ва бошқа вакциналар давлат томонидан молиялаштирилиб, бепул амалга оширилади.

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг такидлашича, гепатит А вакцинаси ҳеч қайси давлатда бепул тақдим этилмайди. Сабаби — вируснинг ўлимга олиб келиш кўрсаткичи жуда паст. Яъни абсолют қилинишига кўрсаткич етарли эмас. Аммо ҳақли савол туғилади: ҳозирги кунда ушбу вакцина мажбурий тарзда амалга оширилмоқдаку?

    Ўзбекистонда гепатит А га қарши вакцинанинг икки тури кенг ишлатилади. Булар — Mevac А вакцинаси (Хитойдан келтирилади, бир марта қилинади) ва Бельгиянинг Glaxo компаниясининг Havrix 720 вакцинаси. Иккинчи вакцина 200 минг сўмдан ошиқроқ туради ва у икки марта, олти ой оралиқда қилиниши лозим.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Масаланинг яна бир қизиқ тарафи шундаки, икки вакцинанинг 90–95 фоиз қисмини Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Тиббиёт дунёси» МЧЖ томонидан рўйхатдан ўтказилиб, бутун республикага етказиб берилади. Нархни ҳам айнан улар белгилайди. Нарх борасидаги саволимга аниқ жавоб ололмадим, аммо дорини олиб келиш, сақлаш ва тарқатиш харажатлари билан юқорида келтирилган суммага тушишини билдиришди.

    Аммо «Тиббиёт дунёси» МЧЖ бугунги кунда 39 та шохобчага эга мамлакатдаги ягона гепатит А вирусига қарши вакцинани олиб келиб, сотувчи ташкилот бўлиб қолмоқда. Бу монополияга қарши қонунларга мутлақо зиддир.

    Юқорида келтирилган Mevac A вакцинасининг нархини мустақил билиш мақсадида интернетдан қидирдим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида чала ва тушунарсиз вакцина инструкциясидан бошқа маълумот топилмади.

    Мазкур вакцина Хитойнинг Пуканг шаҳрида тайёрланган бўлиб, тирик зарарсизлантирилган гепатит А вирусидан иборатдир. Mevac А Ҳиндистонда Biovac А номи билан сотилади. Фақат Бангладеш, Непал, Филиппин, Гватемала, Чили ва Ўзбекистонга Mevac А номи билан кириб келади. Маҳсулот нархини аниқлаштириб бўлмади. Аммо Хитойдаги гепатит А га қарши вакциналарни ўртача нархлари билан танишдим.

    Гепатит А га қарши вакциналар Хитойда ўртача 70 центдан 1,5 долларгача турар экан. Бу Ўзбекистонда сотилаётган вакцина билан таққослаганда 18–19 баробар арзон дегани.

    Шу ўринда 2008 йилларда Хитойда мактаб ёшидаги болаларини сифатсиз гепатит А вакцина билан эмлаш натижасида бир неча ўнлаб бола нафас етишмовчилиги касаллигидан ҳалок бўлгани ва мамлакатда жуда катта шов-шув бўлганини такидлаб ўтсам. Бу воқеа ортидан текширувлар бошланганида бир қатор жиноятлар очилган. Хусусан, вакцинани сақлаш учун керакли шароитни жорий қилишдан иқтисод қилингани ва 70 сент турадиган вакцинани 3 долларга пуллашгани маълум бўлган. Мазкур жиноят ортидан ўнлаб одамлар қатл қилинган.

    Энг қизиғи, Mevac А вакцинаси ҳақида тўлиқ маълумот топиб бўлмади. Вакцина инструкцияси ёзилган Пукангдаги заводнинг эса бир-иккита расми чиқди холос.

    Иккинчи турдаги Havrix 720 вакцинаинасинг нархи бир доза учун ўртача 12–14 доллар атрофида. Бу бизнинг пулда 100 минг сўм атрофида бўлади.

    Мазкур вакциналар нархларини белгилашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўпгина омилларни ҳисобга олса ва вакцина олиб кирувчи муассасалар кўпайтирилса, яхши бўлар эди. Шу билан бу соҳадаги монополияга барҳам бериларди ва нархлар сезиларли пасайиши кузатилар эди. Яна юқорида таъкидлаганимдек, вакцина сифатини жуда қаттиқ назоратга олишларини, у ҳақда шаффоф ва очиқ маълумотларни тақдим қилишларини сўраб қолар эдим. Зеро соғлом авлод Ўзбекистон келажагини белгилаб берувчи асосий омилдир.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    06.03.2019, 12:23   Изоҳ (2)   93850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. abbosabbosbek317@gmail.com / 2 феврал, 00:08

      400,000ming dan qildiku qishloq vrachlik punkitida

      Жавоб бериш
    2. 901778472@telegram.org / 11.03.2023, 12:28

      Bu malumotlar ancha eski ekan bugungi kunda 250 ming so'm ekan rostdan ham nega buncha qimmat va nega aynan 1 ta importyor muassasa olib kirish xuquqiga ega. Bu monopoliya emasmi.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.