Тверда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар берди Sputnik.
Марказий Осиё фуқароси Твернинг Заволже туманида яшовчи фуқаронинг ВАЗ 2121 автомобилини олиб қочган.
Кейинроқ машина Болшие Перемерки посёлкасида аниқланган. Шундан сўнг полиция ходимлари машина ўғрисининг ўзини қўлга олган.
Мигрант томонидан содир этилган жиноят ўрта оғирликдаги жиноят сифатида баҳоланмоқда. Ўзбекистон фуқароси беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Айни вақтда у ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)