«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилар шикоятларини қабул қилиш учун Telegram-ботни ишга туширди, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун шикоят ва таклифларингизни @aotshtx_bot’га жўнатишингиз, шунингдек, 1062 ишонч телефони орқали хабар қилишингиз мумкин», — дея хабар қилди компания.
Эслатиб ўтамиз, охирги кунларда пойтахт автобусларининг ҳайдовчи ва кондукторларига боғлиқ бир нечта хунук ҳодиса юз берди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкентнинг Шимолий вокзал бекатида ногиронлиги бўлган шахс «12-автобус саройи»га қарашли 62-йўналишдаги ҳамда«1-автобус саройи»га қарашли 13т-йўналишида қатновчи ўрта сиғимли «SAZ LE 60» русумли автобусга чиқмоқчи бўлганда, ҳайдовчилар пандус очилмаётганлигини баҳона қилиб, уни олмаган.
Яна икки «қаҳрамон» — пенсионер аёлни автобусдан тушириб юборган кондуктор ва ҳайдовчи касб этикасини бузганлик учун хайфсан олган.
Изоҳ (0)