2019 йил 3 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшаган нафақадаги Р.М. (исмли аёл)нинг уйидаги иситиш печи ёқиқ ҳолда назоратсиз қолдирилиши оқибатида, ундан сизиб чиққан ис газидан Р.М. ва унинг 48 ёшли қизи заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)