Самарқанд шаҳар Ёшлар марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Самарқанд гўзали – 2019» танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилган танловда 14 нафар 15 ёшгача ҳамда 7 нафар 15 ёшдан катта қизлар қатнашди. Улар миллий, замонавий, эртак қаҳрамонлари либосларида чиқишлар қилиб, танлов шартларини астойдил бажарди.
— Ушбу танлов вилоятимизда учинчи бор ўтказилиши, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Элёр Улуғмуродов. — Бу йил ғолибларни холисона баҳолаш мақсадида томошабинлар томонидан қизларимизга овоз берилди. Кейинги йилларда танловнинг Республика босқичини ўтказишни режалаштирганмиз.
Танловда Рухшона Абдуллаева ҳамда Сетора Алижонова Самарқанд маликалари дея, эътироф этилди.
Изоҳ (0)