Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган Шавкат, Мирзиё ва Миромонларнинг отаси Шерзод Дўстмуродовга Президент совғаси — Spark машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокими ўринбосари Мақсуда Мустафоева маълум қилмоқда.
Мақсуда Мустафоевага кўра, Президент совғасини бугун, 4 март куни вилоят ҳокимлиги вакиллари ва туман ҳокими Рустам Жўрақобиловлар тантанали равишда топширган.
«Тўғриси бу мен учун қўшалоқ байрам бўлди, — дейди эгизакларнинг отаси Шерзод Дўстмуродов. – Бугун хонадонимизда тўй. Биздек ёш оилаларни қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Вилоят ҳокимимиз Зафар Рўзиевга ҳам раҳмат. Насиб этса фарзандларим эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишади».
Чироқчи туманидаги тарих фани ўқитувчиси Шерзод Дўстумродов хонадонида 3 эгизак жорий йил 21 январь куни дунёга келган эди.
Изоҳ (0)