Hipebae муҳаррирлари ўтган мода ҳафталикларида етакчи жаҳон брендлари намойишини таҳлил қилиб, 2019 йилдаги энг машҳур трендни аниқлади. Бу ҳақда Hipebae нашри хабар қилди.
Мисол учун, энг машҳур устки кийим - дизайнерлар ҳам ёрқин, ҳам нейтрал рангларда тақдим этадиган сунъий мўйнали пальто деб топилган.
Соч қисқичлар ҳам 2019 йилда яна урфга киради
Бошга ўраладиган шарфларнинг «бабушка» услуби ҳозирданоқ ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.
Ретро услубидаги ободоклар Prada брендининг асосий аксессуари бўлган. Улар ҳар доим энг замонавий бўлишда давом этади.
Кичкинагина сумкачалар фойдасиз кўринса ҳам бу йилги урфнинг асосий элементларидан бири бўлади.
Костюм-шим бутунлай янги ғоя дея айтилмаса ҳам, мода ойлигида асосий эътиборда бўлган.
Челаксимон шляпалар қуёшда ҳам, ёмғирда ҳам фойдали.
https://www.instagram.com/p/BtvS6Ktl0gr/?utm_source=ig_embed
Бош кийимлардан энг жозибалиси панама шляпаси деб топилган. Улар кўпгина брендларнинг тўпламларига, хусусан, Prada, Burberry, Ambush ва Acne Studios’га киритилган.
Изоҳ (0)