Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 март куни Тошкент вақти билан 23:59 да Uzbekistan Airways‘нинг Тошкент — Санкт-Петербург йўналиши бўйича парвозни амалга оширган Boeing-767 «Пулково» аэропортига қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: AviaSpotter

Фото: AviaSpotter

Ҳаво кемаси шикастланмади, йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш талаб этилмади. Ҳодисага об-ҳаво шароитлари ва учиш-қўниш йўлаги ҳолати сабаб бўлиши мумкинлиги билдирилмоқда.

Самолёт бортида 241 нафар йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Ҳодиса сабаб HY632/02МАR19 рейсининг учирилиши вақти кўчирилди. Авиакомпаниянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси ушбу рейс йўловчиларини меҳмонхонада жойлаштириш чорасини кўрди.

Россия тергов қўмитаси ва Росавиация «Пулково» аэропортидаги ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов