Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон давлат тиббиёт институти қаршисида жойлашган «Исботли тиббиёт» хусусий клиникаси ёнидаги чиқиндилар уюмига назари тушган ҳар бир инсоннинг таъби хира бўлиши шубҳасиз.

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Ушбу манзара Андижон шаҳрининг «Гумбаз» МФЙ ҳудудидаги Охунбобоев кўчасида жойлашган бўлиб, бу ердан ҳар куни юзлаб машиналар ҳаракатланади, одамлар қадами аримайди. Кўчанинг деярли ярмини банд қилиб, унинг чиройига «кўркам»лик бахш этиб турган мазкур ҳолат шаҳар марказининг гавжум масканида эканлиги кишини янада таажжубга солади.

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Биз ахлат уюмлари тўғрисида шу атрофда яшовчи аҳолини саволга тутганимизда, улар кўнглидагиларини қуйидагича дастурхон қилишди:

— Бу жойга чиқиндилар 25-30 йилдан бери аҳоли томонидан ташлаб кетилади. Ҳатто ахлатлар орасидан 10 йиллар олдин бир чақалоқ жасади ҳам топилган. Ахлатга деб уйма-уй жон бошига 5000 сўмдан пул йиғиб кетишади. Лекин махсус машиналар бир ёки икки ойда бир марта келади холос. Биз ҳам иложсизликдан шу ерга тўкамиз-да. Мазкур ҳолатдан ўзимиз ҳам уятиб кетамиз. Имкон қадар бу масалага ечим топиилса ва махсус ахлат қутилари ўрнатилса хурсанд бўлардик, — дейди ўзини Орифжон деб таништирган фуқаро.

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Ғоз ва товуқларнинг севимли маконига айланиб улгурган ушбу манзарага мутасаддилар томонидан эътибор қаратилиб, тез кунларда ижобий ҳал этилишига умид қилиб қоламиз.

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

Биз бу мавзуга яна қайтамиз...

 Миролим ИСАЖОНОВ

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди